Илия Топурия: «Октагонга ҳаётим натижага боғлиқ бўлмаган ҳолда илк бор чиқаман»
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Илия Топурия америкалик Жастин Гетжига қарши бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ўз режалари ва руҳий ҳолати ҳақида тўхталиб ўтди. «Эл-Матадор» ушбу жангга ўзгача тайёргарлик кўраётганини ва мухлислар мутлақо янги даражадаги жангчини кўришларини таъкидлади.
Испания ва Грузия шарафини ҳимоя қилаётган спортчи ўзининг ижтимоий ва молиявий ҳолати жанговор санъатга бўлган қарашини ўзгартирганини қайд этди.
«Ҳаётимда биринчи марта октагонга у ерда нималар содир бўлишига ҳаётим боғлиқ бўлмаган ҳолатда чиқаман. Менга ва фарзандларимга ҳеч қачон ҳеч нарсага муҳтожлик бўлмайдиган барқарорликни бергани учун яратганга шукр қиламан. Оқ уй қаршисида сиз бошқа Илияни кўрасиз — бу санъатдан чиндан ҳам завқ оладиган инсонни», — дейди Топурия.
Маълумот ўрнида, Илия Топурия профессионал аралаш яккакурашлардаги дебютини 2015 йилнинг апрель ойида ўтказган. Шимолий Америка лигаси, яъни UFC’даги фаолиятини эса 2020 йилнинг октябрь ойидан бошлаган.