locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди

Ўзбек ҳаками “Интер Майами” — “Порту” учрашувида тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Илгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди
Расм: championatasia

Айни пайтда Америка Қўшма Штатларида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Турнирнинг 2-тур доирасида Илгиз Танташев “Интер Майами” ҳамда “Порту” жамоалари ўртасидаги ўйинга тўртинчи ҳакам сифатида тайинланди.

Мазкур беллашувда қуйидаги ҳакамлар фаолият олиб боради:
• Бош ҳакам: Кристиан Гарай (Чили)
• Қанот ҳакамлари: Мигель Роча ва Хосе Ретамал (иккаласи ҳам Чили)
• Тўртинчи ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)

Бу тайинлов ўзбек ҳакамлари халқаро майдондаги обрўси ошиб бораётганидан далолат беради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг