locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ильдар Маматказин: «Қирғизистон чемпионати бу йил янги босқичга чиқди»

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ильдар Маматказин: «Қирғизистон чемпионати бу йил янги босқичга чиқди»
ФОТО: FC ALAY

Тажрибали ўзбек ҳимоячиси Ильдар Маматказин бир неча йил «Андижон» сафида тўп сурганидан сўнг клубни тарк этди. Футболчи 2025-йилни Қирғизистоннинг «Алай» жамоасида бошлади. Sports24.uz сайти 36 ёшли ҳимоячи билан суҳбатлашди.

– Ильдар, Қирғизистондаги фаолиятингиз қандай кечмоқда? «Алай»да ҳаммаси жойидами?
– «Алай»даги фаолиятим яхши давом этмоқда. 8-турдан сўнг биз 21 очко билан 2-ўриндамиз. Пешқадамдан атиги 1 очкога ортдамиз. Жамоамизда яхши футболчилар ва мураббийлар бор. Энг муҳими, жамоада уйғунлик ва ижобий ички муҳит бўлиши керак.

– Яқинда клубга қўшилгансиз, аммо жамоа сардори бўлдингиз. Бу кимнинг қарори эди?
– Анталиядаги йиғин пайтида мени жамоа сардори қилишга қарор қилинди. Бу мен учун катта шараф. Менга ишонч билдирганларнинг умидини оқлашга ҳаракат қиляпман.

– Қирғизистон чемпионати даражаси ҳақида нима дейа оласиз?
– Бу йил чемпионат даражаси янги босқичга чиқди. Сабаби, барча клублар сифатли легионерлар билан кучайди ва деярли барча ўйинлар кечқурун, ёритгичлар остида ўтказилмоқда. Бу футболчиларга қулайлик яратади ҳамда майдон сифатини яхшилайди.

– Йил бошида Қирғизистонда янги клублар пайдо бўлди. Бу ривожланишга қанчалик таъсир кўрсатмоқда?
– Янги клублар сонининг кўпайиши фақат фойда келтирмоқда. Ривожланиш тезлашди. Сабаби, илгари майдонда 5 легионерга рухсат берилган бўлса, энди 8 легионер ўйнаши мумкин.

– «Алай» 2017-йилдан бери мамлакат чемпиони, бироқ 2020-йилдан буён миллий кубокни юта олмади. Бу йилги мақсадингиз қандай?
– «Алай»нинг бу йилги мақсади — чемпионат ва кубок мусобақаларида ғолиб чиқиш. Яъни, сиз айтган «қора серия»га нуқта қўймоқчимиз.

- Сиздан ташқари «Алай» таркибида яна ўзбек футболчилари бор: дарвозабон Мирзохид Мамаҷонов, ҳимоячилар Муҳаммадали Турсунов ва Жамшид Қобулов, ярим ҳимоячилар Исмоил Абдураҳмонов ва Сарвар Аблаев, ҳужумчи Нуриддин Нуриддинов. Бу сизга қанчалик ёрдам бермоқда?
– Ватандошларимиз «Алай» сафида ўйнаётгани фақат фойда келтирмоқда. Чунки бир-биримизни яхши тушунамиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

– Жамоада украиналик ҳужумчи Алексей Зинкевич ҳам бор. Унинг ўйинига қандай бахо берасиз?
– Алексей Зинкевич ҳақида айтадиган бўлсам, у сифатли ҳужумчи. Ҳар бир ўйин рақиб жамоа учун бош оғриқ. Дастлабки 7 учрашувда 5 та гол урди, 2 та голли узатма берди. Ишонаманки, бу натижалар ўзбек клубларининг ҳам эътиборини тортди.

– Қирғизистондаги стадионлардаги майдонлар ҳолати қандай?
– Қирғизистондаги майдонлар ҳолати аъло даражада. Ростини айтсам, бундай бўлишини кутмагандим. Яқинда «Абдиш-Ата»га қарши ўйнадик – ишончим комил, Ўзбекистонда бундай майдонга эга жамоалар жуда кам.

– Қирғизистон чемпионатидаги мухлислар ҳақида нима дейа оласиз?
– Қирғизистон чемпионатидаги ҳар бир ўйинга 1000-2000 киши ташриф буюради, лекин «Алай» иштирокидаги ўйинларда ўртача 4000-5000 томошабин бўлади. Ўш шаҳрида футболни чин дилдан яхши кўришади.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг