ЙЛ. «Рома» «Болонья»га, «Астон Вилла» «Лилл»га қарши ўйнайди
Бугун Европа Лигасининг 1/8 финал босқичи старт олади.
ФОТО: Getty Images
УЕФА Европа Лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувлари бугун, 12 март куни бўлиб ўтади. Мазкур босқич доирасида саккизта қизиқарли баҳс ташкил этилиши режалаштирилган.
Қуйида учрашувларнинг Тошкент вақти билан жадвалини келтирамиз:
Соат 22:45 да бошланадиган учрашувлар:
- «Болонья» — «Рома»
- «Лилл» — «Астон Вилла»
- «Панатинаикос» — «Бетис»
- «Штутгарт» — «Порту»
Соат 01:00 да бошланадиган учрашувлар (13 мартга ўтар кечаси):
- «Сельта» — «Лион»
- «Генк» — «Фрайбург»
- «Ференцварош» — «Брага»
- «Ноттингем Форест» — «Мидтьюлланн»
Маълумот учун, жавоб учрашувлари 19 март куни ўтказилади. Жорий мавсумнинг финал баҳси эса 2026 йилнинг 20 май куни Истанбулдаги «Бешиктош» стадионида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист