Иккита юлдуз футболчи «Реал»га текинга ўтиши мумкин
Испания клуби келгуси трансфер ойналарида марказий ҳимояни кучайтириш учун кўп ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Photo: gettyimages
«Реал Мадрид» келгуси трансфер ойналарида марказий ҳимояни кучайтириш учун кўп ҳаракат қилиши кутилмоқда.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, Мадрид грандининг асосий мақсади «Ливерпуль» футболчиси Иброҳим Конате ва «Арсенал» ҳимоячиси Уильям Салиба.
«Реал Мадрид» биринчи бўлиб «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўртасигача тузилган Конадени қўлга киритишга ҳаракат қилади. Француз май ойида 27 ёшга тўлади. Март ойида ўзининг 25 ёшини нишонлайдиган Салибага келсак, унинг «Арсенал» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунга етади.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда «Реал Мадрид» бир неча бор топ-футболчиларни эркин агент сифатида ўз сафида қўшиб олган.
Иброҳим Жалолов
Редактор