locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иккита топ-клуб «Ман Сити» ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Ҳозирда томонлар расмий музокараларга киришмаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жон Стоунс келаётган ёзда жамоани тарк этади. Томонлар 2026 йилнинг июн ойи охирида якунланаётган амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти.

Caught Offside нашри берган маълумотга кўра, 31 ёшли инглиз футболчисида фаолиятини Италия ёки Испания чемпионатларида давом эттириш вариантлари мавжуд.

Мадриднинг «Атлетико» ва «Милан» клублари Стоунсни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, аввалроқ Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам ҳимоячига бефарқ эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Жон Стоунс Пеп Гвардиола жамоаси таркибида кам майдонга тушмоқда. Тажрибали футболчи Англия Премьер-лигасининг атиги етти учрашувида иштирок этди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади. Футболчининг шартномаси якунланиб бораётгани унинг ёзги трансферлар ойнасида эркин агент сифатида ёки арзонроқ нархда бошқа клубга ўтиш имкониятини оширмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг