locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Икки нафар футболчининг ота-оналари Флорентино Перес билан боғланишди

«Реал»да ички низо чуқурлашмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клубининг икки нафар футболчиси ўз фарзандларига етарли ўйин амалиёти берилмаётганидан хавотир билдириб, бевосита клуб президенти Флорентино Пересга мурожаат қилишди. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат оилаларнинг футболчиларга бўлган таъсири кучайганини ҳамда Мадрид клуби ичидаги таранг муҳит сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоа ярим ҳимоячиси Федерико Валверде жамоадоши Орельен Тчуамени билан юз берган муштлашувдан сўнг шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, «қаймоқранглилар»нинг камида олти нафар футболчиси бош мураббий Алваро Арбелоа билан алоқани узгани, баъзи ўйинчилар эса ўзаро гаплашмай қўйгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг