Икер Касильяс Жозе Моуриньонинг «Реал»га қайтишига қарши чиқди
Аввалроқ бир қатор манбалар португалиялик мутахассис ушбу лавозимга тайинланишга яқин эканини тасдиқлаган эди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс Жозе Моуриньонинг «қаймоқранглилар» бош мураббийлигига қайтишини истамаслигини маълум қилди. Аввалроқ бир қатор манбалар португалиялик мутахассис ушбу лавозимга тайинланишга яқин эканини тасдиқлаган эди.
«Моуриньога нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ. У мен учун юқори даражадаги профессионал бўлиб туюлади. Бироқ уни «Реал»да кўришни истамайман. Ўйлайманки, бошқа мураббийлар менинг орзуйимдаги клубда бу вазифани яхшироқ уддалаган бўлардилар. Бу менинг шахсий фикрим. Бошқа ҳеч нарса эмас», — деди Касильяс.
Эслатиб ўтамиз, Касильяс 2010–2013 йиллар давомида «Реал»да айнан Моуриньо қўл остида тўп сурган. Ҳозирги вақтда мураббий Лиссабоннинг «Бенфика» клубини бошқармоқда.
Насрулло Каримов
Журналист