Икер Касильяс «Реал» учун муносиб мураббий номини айтди, Пике эса кийиниш хонасидаги муштлашув устидан кулиб қўйди
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ла Лиганинг тадбирларидан бирида ундан «қаймоқранглилар» учун энг муносиб мураббий ҳақида сўрашганини маълум қилди. Собиқ посбон ушбу саволга «Хаби Алонсо» деб жавоб берган.
Мазкур хабарга «Барселона» клуби собиқ ҳимоячиси Жерар Пике изоҳ қолдириб, кинайали тарзда савол берди: «Хўш, сенингча, муштлашувда ким ғалаба қозонди?»
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни, 7 май санасида «Реал» машғулоти вақтида яримҳимоячилар Федерико Валверде ва Аурелиан Тчуамени ўртасида оғзаки низо келиб чиққан, кейинчалик у кийиниш хонасида муштлашувга айланиб кетгани маълум бўлган эди.
Тўқнашув натижасида уругвайлик футболчининг боши ёрилган ва у шифохонага олиб кетилган. Воқеа сабабчиларининг ҳар бири клуб томонидан 500 минг евро миқдорида жаримага тортилиди.