locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Икарди Турин клубига ўтиши ҳақиқатга яқин эмас

Жорий мавсумда 32 ёшли аргентиналик барча мусобақаларда 9та ўйин ўтказиб, 5та гол урди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Икарди Турин клубига ўтиши ҳақиқатга яқин эмас
ФОТО: Getty images

Туркиянинг "Галатасарой" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди Италиянинг "Торино" клубига ўтмайди, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.

Манбага кўра, ОАВдаги миш-мишларга қарамай, Икардининг "Торино"га ўтиш эҳтимоли деярли имконсиз.

Таъкидланишича, томонлар ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлмаган. Қолаверса, Икардининг ўзи ҳам бундай трансферга қизиқмаяпти. Икарди "Галатасарой" сафида 2022 йилдан буён тўп суради.

Жорий мавсумда 32 ёшли аргентиналик барча мусобақаларда 9та ўйин ўтказиб, 5та гол урди. Форварднинг клуб билан шартномаси келаси ёзгача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг