locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Икарди «Галатасарай»нинг энг яхши хорижлик тўпурарига айланди

Шу тариқа, афсонавий Хажининг рекорди янгиланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аргентиналик тўпурар Мауро Икарди Туркиянинг «Галатасарай» клуби сафида тарихий натижани қайд этди. Туркия Кубоги доирасида «Истанбулспор»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобида «шерлар»нинг ғалабаси билан якунланган баҳсда ҳужумчи ўзининг клубдаги 73-голини уришга муваффақ бўлди.

Ушбу гол Икардияга «Галатасарай» тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурар унвонини тақдим этди. Шу тариқа, у руминалик афсонавий яримҳимоячи Георге Хажининг узоқ йиллик рекордини (72 гол) янгилади. Мауро бу кўрсаткичга эришиш учун 2022 йилдан буён турк клуби сафида самарали тўп сураётган эди.

Икардининг амалдаги келишуви 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Клуб раҳбарияти ҳужумчи билан шартномани яна 2-3 йилга узайтириш ниятида, бироқ бир шарт билан: футболчининг йиллик маоши 10 миллион еврони 8,5 миллион еврога тушириш сўралмоқда.

Ҳозирда нуфузли Transfermarkt портали 32 ёшли аргентиналик форварднинг бозор қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг