locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йилнинг энг яхши клуби совринига номзодлар эълон қилинди

2025 йилда мазкур соврин “Пари Сен-Жермен”га насиб этган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

France Football томонидан топшириладиган “Йилнинг энг яхши эркаклар клуби” совринига номзодлар эълон қилинди. Якуний рўйхатдан “Арсенал”, “Бавария”, “Будё-Глимт”, “Фламенго” ва “Пари Сен-Жермен” клублари жой олди.

Номзодлар 2025/26 йилги мавсумдаги натижалари билан ажралиб турди. “Арсенал” Англия чемпионлигини қўлга киритган бўлса, “Бавария” Германияда учта совринга эга чиқди. “Будё-Глимт” Норвегия кубогини, “Фламенго” эса Либертадорес кубоги ва Бразилия чемпионлигини қўлга киритди.

“Пари Сен-Жермен” эса Чемпионлар Лигаси, Лига 1, Европа Суперкубоги ва яна бир қатор совринларни қўлга киритиб, номзодлар орасидан жой олди. Йилнинг энг яхши клуби 26 октябрь куни Лондонда ўтказиладиган “Олтин тўп” тақдирлаш маросимида аниқланади.

Маълумот учун, 2025 йилда мазкур соврин “Пари Сен-Жермен”га насиб этган эди. Парижликлар ўтган мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва бу йил ҳам совринни қўлга киритиш учун номзодлар қаторидан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг