locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йилнинг энг шов-шувли истеъфоси! Инзаги нега «Интер»ни тарк этди?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Йилнинг энг шов-шувли истеъфоси! Инзаги нега «Интер»ни тарк этди?
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассис Симоне Инзаги нега «Интер» бош мураббийлигидан истеъфога чиққанини маълум бўлди. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Инзаги Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖдан учралган йирик мағлубиятдан сўнг (5:0) клуб раҳбарияти билан учрашган ва энди жамоани бошқаришга кучи қолмаганини айтган.

«Мен бошқа давом эта олмайман, чарчадим, бу ердаги циклм ўз ниҳоясига етди деб ўйлайман», – дейди мутахассис.

Маълумот учун, Инзаги 2021-йилдан буён «Интер»ни бошқариб келаётган эди. Бу давр ичида у «нерадзуррилар» билан олти та соврин қўлга киритди. У шунингдек, жамоани уч йил ичида икки марта Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди.

49 ёшли мутахассис ҳозирда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Хабарларга кўра, томонлар икки йиллик шартнома борасида келишувга эришган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг