Ихтиёр Тошпўлатов: Ўзбекистон кубогида гуруҳдан кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз
"Бунёдкор-2" – "Гулистон" (1:2) ўйинидан сўнг меҳмонлар етакчи футболчиларидан бири бўлган Ихтиёр Тошпўлатов баҳс борасида ўз фикрларини билдирди.
photo: Guliston FK
.
"Ўйин жуда қизиқ бўлди. "Бунёдкор-2" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа экан. Бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Аммо ғалаба қозонишни кўпроқ истаган эдик. Натижада мақсадимизга эришдик. Бизда жуда аҳил жамоа тўпланган, ҳар бир баҳсда муваффақият қозониш ва Про лига сари қадам ташламоқдамиз. Бутун жамоа бир оиладек бўлиб, ҳаракат қилмоқда. Бу ғалаба билан ҳамма сирдарёлик мухлисларни табриклайман.
Ўзбекистон кубогида ҳам катта мақсад ва вазифалар қўйганмиз. Турнирда шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз. Гарчи гуруҳимизда кучли жамоалар бўлишига қарамай, кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Имкон бор экан, бундан унумли фойдаланишга уринамиз", — деди Тошпўлатов.
Иброҳим Жалолов
Редактор