locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Игор Тудор «Тоттенхэм»дан компенсация пулини олишдан воз кечди

Аввалроқ томонлар ўртадаги шартномани муддатидан аввал бекор қилишганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенхэм» клуби Игор Тудорни бош мураббий лавозимидан озод этди. Мутахассис меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилингани учун «шпорлар»дан ҳеч қандай товон пули (компенсация) талаб қилмасликка қарор қилди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Бен Жейкобс хабар бермоқда.

Игор Тудор 14 февралдан буён «Тоттенхэм»ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 7 та учрашувда 5 та мағлубият қайд этди. Айни дамда Лондон клуби 30 очко билан АПЛ турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан бор-йўғи бир очко олдинда, холос.

Хорватиялик мутахассис ўз фаолияти давомида «Ювентус», «Лацио», «Марсель», «Верона», «Удинезе», «Галатасарой» ва бошқа бир қатор номдор жамоаларда мураббийлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг