Игорь Тудор: \"Реал\" биздан яхшироқ эди\"
Фото: Getty Images
"Ювентус" бош мураббийи Игор Тудор жамоаси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини тарк этгач, ўз фикрини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, туринликлар 1/8 финалда Мадриднинг "Реал" клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ягона гол 54-дақиқада киритилди, унинг муаллифи "қаймоқранглилар" форварди Гонсало Гарсия бўлди.
"Йигитларимни табриклашим мумкин — бундай ноқулай об-ҳаво шароитида улар қўлларидан келганини қилишди. Жуда оғир бўлди. Яхши ўйин, аммо бугун "Реал" яхшироқ эди. Рақибларни табриклайман," — деди Тудор DAZN билан ўйиндан кейинги суҳбатда.
Баҳром Бобонов
Редактор