Игор Тудор: «Маглубиятга қарамай, жамоам ўз кучи билан фахрланиши мумкин»
UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши кечган баҳсдан сўнг «Тоттенхэм» бош мураббийи Игор Тудор ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Лондонликлар ушбу учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, икки ўйин натижасига кўра (5:7) мусобақани тарк этишга мажбур бўлишди.
«Албатта, ҳозирги ҳис-туйғуларим турлича. Биз курашдан чиқдик, аммо бугун майдонда ҳақиқий жамоа бор эди. Футболчилар ажойиб ўйин кўрсатишди, энергетика ҳам жуда юқори эди. Мухлислар жамоамиз охиригача бор кучини беришини ўйин бошиданоқ тушуниб етишди ва бизга қўллаб-қувватлашди. Бунинг учун уларга раҳмат. Ҳисоб 1:0 бўлганида футболчиларда кейинги босқичга чиқишга ишонч пайдо бўлди. Бу ўйиннинг бурилиш нуқтаси эди. «Ливерпуль» билан кечган баҳсдан уч кун ўтиб, шундай ўйин намойиш этиш жуда муҳим эди», — дея Тудорнинг сўзларини келтирмоқда «Тоттенхэм» расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, «шпорлар» умумий босқич якунда 17 очко жамғарган ҳолда 1/8 финал босқичига йўлланма олган эдилар.