locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Игор Тудор «Ливерпуль»га қарши ўйинча истеъфога чиқарилмайди — манба

«Тоттенхэм» бош мураббийининг курсиси қимирлаб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Тоттенхэм» клуби бош мураббийи Игор Тудор жамоанинг «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигасининг 30-тур учрашувига қадар ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хорват мутахассиси мерсисайдликларга қарши баҳсга қадар истеъфога чиқарилмайди. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатидан жиддий хавотирда. Айни дамда «шпорлар» хавфли зонадан атиги бир очко фарқ билан олдинда бормоқда.

Игор Тудор қўл остида «Тоттенхэм» ўтказилган барча тўртта расмий учрашувда мағлубиятга учради. Хусусан, жамоа «Арсенал»га қарши дербида (1:4) ҳамда Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичида Мадриднинг «Атлетико» клубига (2:5) йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Шунингдек, «Кристал Пэлас» (1:3) ва «Фулхэм» (1:2) жамоаларига қарши баҳсларда ҳам муваффақиятсизлик қайд этилди.

Жамоанинг келгуси ўйинлардаги натижалари Игор Тудорнинг келажагини белгилаб бериши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг