locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Игор Суров: «Ўз устида ишлашимиз керак»

Россиялик мутахассис жамоани бошқаради.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Игор Суров: «Ўз устида ишлашимиз керак»
Фото: Машъал ПФК

«Машъал» жамоасининг янги бош мураббийи Игор Суров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Авваламбор, кўрсатилган ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Шунингдек, бизда катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Олдинда бизни жуда кўп ишлар кутиб турибди, аммо биз йигитларга ишонамиз. Ўз устида ишлашимиз ва такомиллашишимиз керак бўлган жиҳатлар ҳали кўп.

Ўйлайманки, биз кўп жиҳатдан ўсишимиз керак. Йигитлар ҳаракат қилмоқда. Энг муҳими, уларда психологик, тактик ва жисмоний томонлама ривожланишга интилиш бор. Шунинг учун бу борада бизда катта захира мавжуд, деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, ўйин интизоми жуда муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидлайман.

Барчада ягона мақсад бўлиши ўта муҳим. Ҳозирда бунга эришиш учун барча кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Йигитлар эса бу борада бизга ҳар томонлама кўмаклашишмоқда. Уларда жипслашишга бўлган кучли хоҳиш ҳам кўриниб турибди. Шу боис, ушбу қадам учун раҳбариятга яна бир бор миннатдорчилик билдираман», — дейилади клуб хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг