Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Машъал ПФК
Муборакнинг «Машъал» жамоаси янги мавсум олдидан бош мураббий масаласини ҳал қилди.
Клуб раҳбарияти жамоа тизгинини хорижлик мутахассисга топширишга қарор қилди.
Муборакликлар 2026 йилги мавсум учун Игорь Александрович Суров билан келишувга эришишди. 40 ёшли мутахассис эндиликда «газчилар»нинг муваффақиятлари учун масъул бўлади.
Игорь Суров ҳақида маълумот:
Тажриба: Мутахассис Марказий Осиё футболини яхши билади. У «Машъал»га келгунига қадар Тожикистоннинг «Эсхата» ҳамда Қирғизистоннинг «Барс» жамоаларида бош мураббий сифатида фаолият юритган.
Мақсад: Клуб раҳбарияти Суровнинг халқаро тажрибаси Муборак жамоасининг янги мавсумдаги мақсадларига эришишда асқотади деб ҳисобламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист