Игорь Сергеев: «Уларнинг гуруҳдаги аҳволи яхши эмас»
Футбол
Иброҳим Жалолов
Редактор
Photo: gettyimages
Терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеев бўлажак ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдирди:
“Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Қатар кучли терма жамоалар эканлигини барчамиз тушуниб турибмиз. Уларнинг гуруҳдаги аҳволи яхши эмас, шунинг учун ҳам рақиблар бор кучи билан ҳаракат қилиб, уч очкони қўлга киритишга уринишади. Буни яхши ёки ёмон деб бўлмайди. Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритиш учун расмий ўйин ва кучсиз жамоа ҳам борини беради. Биз майдонда рақибни енгишга тайёрмиз”,-дейди Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев
Эслатиб ўтамиз Игорь Сергеев жароҳати сабабли терма жамоанинг бир қатор ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.