locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Игор Голбан: «Клубнинг режалари ҳамда вазифалари менга ёқди»

Голбан клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Игор Голбан: «Клубнинг режалари ҳамда вазифалари менга ёқди»
Фото: Андижон ПФК

Янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган тажрибали ҳимоячи Игор Голбан клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Андижон” жамоасидан тушган таклифдан хурсанд бўлдим. Клубнинг олдига жиддий мақсадлар қўйилган ва бу йўлда мен ҳам қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман. Янги жамоага ҳамда муҳитга мослашиш жуда яхши кечмоқда.

Клубнинг режалари ҳамда вазифалари менга ёқди. Таркиб ҳам кучайтирилмоқда. Анталиядаги йиғинимиз ҳам мураббийларнинг кўрсатмалари асосида давом этмоқда. Биз бу ердан чемпионатга оптимал формада етиб борамиз. Барчамиз янги мавсумда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг