locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

IFAB вақтни чўзишга қарши курашиш мақсадида қўшимча чоралар кўриб чиқади — The Athletic

Хусусан, тўп аутга чиққандан кейин уни ўйинга киритиш учун аниқ вақт чегараси белгиланиши муҳокама қилинмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол ассотсиациялари кенгаши (IFAB) келаси ҳафта ўйинда вақтни атайлаб чўзишга қарши қўшимча чораларни муҳокама қилади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, сунъий тарзда ўйинни секинлаштиришга қарши кураш доирасида бир қатор янги механизмлар кўриб чиқилади. Хусусан, тўп аутга чиққандан ёки дарвоза зарбасидан кейин уни ўйинга киритиш учун аниқ вақт чегараси белгиланиши ва бунинг учун тескари саноқ жорий этилиши муҳокама қилинмоқда.

Шунингдек, футбол қонунчилари ўйин давомида амалга ошириладиган алмаштиришлар учун ҳам вақт лимити ўрнатиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.

Аввалроқ ўйин давомида йўқотиладиган вақтни камайтириш мақсадида дарвозабон тўпни қўлида саккиз сониядан ортиқ ушлаб турган тақдирда рақиб жамоа фойдасига бурчак зарбаси белгиланиши ҳақидаги қоида жорий этилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг