locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Йерро: «Ямал аллақачон ўз авлодига мансуб энг яхши беш футболчидан бири»

17 ёшли Ламин Ямал сўнгги икки мавсумдаги ёрқин ўйини билан нафақат мухлислар, балки футбол афсоналари ва мутахассисларининг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Испания футболи афсоналаридан бири Фернандо Йерро «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

«Менимча, Ламин Ямал аллақачон ўз авлодига мансуб энг яхши беш футболчидан бири. Эндиликда унинг олдидаги навбатдаги вазифа — бу даражани узоқ йиллар давомида сақлаб қолиш.»

Йерронинг таъкидлашича, Ямал ёш бўлишига қарамай, энг юқори савияда барқарор ўйин намойиш этмоқда ва келажакда жаҳон футболидаги энг йирик юлдузлардан бирига айланиш учун барча имкониятларга эга.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг