Йергенсен «Страсбург»га ўтмоқда
«Страсбург» ва «Челси» дарвозабон Филип Йергенсеннинг трансфери бўйича келишувни тўлиқ якунлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, аввал тарқалган хабарларга қарамай, «Ковентри Сити» 24 ёшли даниялик голкипер учун расмий таклиф билан чиқмаган. Яқин вақт ичида Йергенсен «Страсбург» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.
Филип Йергенсен 2024 йилнинг июль ойидан буён «Челси» сафида тўп суриб келаётган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда дарвозабон барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборди ҳамда бир ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, Йергенсеннинг трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.