locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛни муддатидан аввал тарк этган икки клуб номи маълум бўлди

Шунингдек, «Арсенал» муддатидан аввал 1/8 финалга чиқди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Сешанба, 20 январь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 7-тури доирасида ўтказилган учрашувлардан сўнг мусобақани муддатидан аввал тарк этган дастлабки икки жамоа маълум бўлди.

Турнир билан хайрлашган клублар — Олмаотанинг «Қайрат» ҳамда Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси бўлди. Улар мос равишда «Брюгге» ва «Аякс»га мағлубиятга учради.

Ҳар икки жамоа ҳам етти турдан сўнг атиги бир очко жамғарган. Плей-оффнинг 1/16 финалида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган сўнгги — 24-ўринда ҳозирча «Копенгаген» жойлашган бўлиб, унинг ҳисобида якуний тур олдидан 8 очко мавжуд.

Қолган барча клублар эса умумий босқич якунларига кўра топ-24 таликка кириш учун назарий имкониятларни сақлаб қолмоқда.

Шунингдек, сешанба куни Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўл олган илк жамоа ҳам аниқланди. У Лондоннинг «Арсенал» клуби бўлиб, Микел Артета шогирдлари 7 ўйинда 7 ғалаба қайд этди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг