locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛ. «Тоттенхем» — «Атлетико». Асосий таркиблар маълум

Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бугун, 18 март куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Англиянинг «Тоттенхем» ҳамда Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Жамоалар қуйидаги таркибларда майдонга тушади:

«Тоттенхем»: Викарио, Порро, Ромеро, Дрегушин, ван де Вен, Спенс, Симонс, Сарр, Грей, Тел, Коло Муани.

«Атлетико»: Муссо, Руджери, Ганско, Ле Норман, Молина, Лукман, Кардозо, Льоренте, Симеоне, Гризманн, Алварес.

Мазкур жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда Мадрид клуби 5:2 ҳисобига ғалаба қозонган эди. Шуни таъкидлаш лозимки, «матрасчилар» плей-оффнинг ўтиш босқичида «Брюгге»ни (умумий ҳисоб 7:4) мағлуб этган бўлса, «шпорлар» умумий босқич якунларига кўра 17 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўлланма олган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдаги Чемпионлар лигасининг финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг