ЙЧЛ. Плей-офф босқичига муддатидан аввал йўлланма олган беш жамоа номи маълум бўлди
Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг дастлабки олти тури ортда қолди ва шу натижалар асосида беш жамоа плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди.
«Арсенал», «Бавария», «ПСЖ», «Манчестер Сити» ва «Аталанта» эндиликда 25-ўриндан пастга тушмайди ва шу билан плей-офф босқичи йўлланмасини кафолатлади.
Регламентга кўра, умумий босқичда энг яхши саккизта жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олади. 9–24-ўринларни эгаллаган клублар эса ўзаро плей-офф босқичида тўқнаш келади ва ундаги ғолиблар ҳам 1/8 финал иштирокчисига айланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Чемпионлар лигаси финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена»да бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион — «ПСЖ». Парижликлар ўтган йилги финалда «Интер»ни йирик 5:0 ҳисобига мағлуб этган эди.