locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛ. Плей-офф босқичига йўлланма олган 15 жамоа номи маълум бўлди

Аввалроқ 4 та клуб муддатидан аввал турнир билан хайрлашгани хабар қилинганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқичнинг 7-тури якунланди. Ушбу тур натижаларига кўра, 15 та клуб мусобақанинг топ-24 талигидан жой олиб, плей-офф босқичига чиқишни муддатидан аввал кафолатлаб олди.

Плей-офф йўлланмасини расмийлаштирган жамоалар қуйидагиллар: «Арсенал», «Бавария», «Реал», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «ПСЖ», «Ньюкасл», «Челси», «Барселона», «Спортинг», «Манчестер Сити», «Атлетико», «Аталанта», «Интер» ва «Ювентус».

Шу билан бирга, «Арсенал» ва «Бавария» аллақачон 1/8 финал йўлланмасини ҳам таъминлаб бўлди. Лондонликлар умумий жадвалда иккинчи ўриндан пастга тушмайди, мюнхенликлар эса камида тўртинчи поғонада қолади.

Умумий босқичнинг 8-тур — ҳал қилувчи учрашувлари 28 январ, чоршанба куни бўлиб ўтади. Барча ўйинлар бир вақтда старт олади — Тошкент вақти билан соат 23:00 да.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг