ЙЧЛ. Нимчорак финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди
UEFA Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсумида плей-офф босқичи якунланиб, нимчорак финалнинг барча иштирокчилари аниқланди. Сўнгги ҳал қилувчи бахсларда зафар қучган «Ньюкасл», «Атлетико», «Будё-Глимт», «Байер», «ПСЖ», «Галатасарай», «Реал» Мадрид ва «Аталанта» жамоалари 1/8 финал йўлланмасига эга бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг умумий босқичи якунларига кўра «Барселона», «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Спортинг», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Бавария» тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўл олган эди. Ушбу саккиз жамоа қуръа ташлаш маросимида «сараланганлар» саватчасидан жой олади.
1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 27 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да бўлиб ўтади. Дастлабки ўйинлар 10-11 ва 17-18 март кунларига белгиланган. Мавсумнинг орзиқиб кутилган финал бахси эса 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида ўтказилади.