ЙЧЛ. Нимчорак финалга йўл олган 16 жамоадан 12 таси маълум бўлди
Турнирнинг 1/8 финал босқичига 27 феврал куни қуръа ташланади.
ФОТО: Getty Images
Сешанба, 24 феврал оқшомида футбол бўйича Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалига йўл олган яна тўрт клуб номи аниқ бўлди.
Плей-офф босқичининг шиддатли жавоб учрашувларидан сўнг Англиянинг «Ньюкасл», Норвегиянинг «Будё-Глимт», Испаниянинг «Атлетико» ҳамда Германиянинг «Байер» жамоалари кейинги босқич масаласини ҳал қилишди. Чоршанба оқшомида қолган жуфтликлар баҳсидан сўнг нимчорак финалнинг барча 16 иштирокчиси номи маълум бўлади:
- «Аталанта» — «Боруссия» (биринчи ўйин — 0:2)
- «ПСЖ» — «Монако» (3:2)
- «Реал» — «Бенфика» (1:0)
- «Ювентус» — «Галатасарай» (2:5)
Эслатиб ўтамиз, умумий босқич якунларига кўра «Барселона», «Челси», «Ливерпуль», «Тоттенхэм», «Спортинг», «Манчестер Сити», «Арсенал» ва «Бавария» клублари 1/8 финал йўлланмасини нақд қилиб бўлишган.
Европанинг энг нуфузли турнири нимчорак финалига қуръа ташлаш маросими жума куни, 27 февралда бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист