ЙЧЛ. «Ман Сити» сафарда камбек амалга ошириб, «Реал»ни мағлуб этди
Чемпионлар Лигасининг 6-тур ўйинлари давом эттирилди.
ФОТО: Getty Images
UEFA Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 6-туридан ўрин олган баҳсда «Реал Мадрид» ва «Манчестер Сити» ўзаро тўқнаш келди ва якунда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб Родриго 28-дақиқада мадридликларни олдинга олиб чиқди. 36-дақиқада Нико О'Райли ҳисобни тенглаштирди. 43-дақиқада эса Эрлинг Холанд жамоасига ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа, «Манчестер Сити» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 14 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. «Реал» эса 12 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
ЙЧЛ. 6-тур
«Реал» — «Ман Сити» 1:2
Голлар: Родриго (28) — О'Райли (36), Холанд (43).
Насрулло Каримов
Журналист