locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛ. «Ливерпул» «Галатасарой» устидан йирик ғалабага эришиб, чорак финалга йўлланма олди

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Англиянинг «Ливерпул» ва Туркиянинг «Галатасарой» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида бўлиб ўтган мазкур баҳс мезбонларнинг 4:0 ҳисобигаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Учрашув давомида қуйидаги натижалар қайд этилди:

  • 25-дақиқа: Ярим ҳимоячи Доминик Собослай ҳисобни очди.
  • 45+4-дақиқа: Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Мухаммад Салоҳ пеналти имкониятидан фойдалана олмади.
  • 51-дақиқа: Ҳужумчи Уго Экитике мезбонларнинг устунлигини иккитага оширди.
  • 53-дақиқа: Раян Гравенберх «Галатасарой» дарвозасига учинчи голни киритди.
  • 62-дақиқа: Мухаммад Салоҳ учрашувдаги якунги голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда ўтган дастлабки учрашувда «Галатасарой» 1:0 ҳисобига ғалаба қозонган эди. Икки ўйин натижасига кўра 4:1 ҳисоби билан устун келган «Ливерпул» мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди.

«Галатасарой» плей-оффнинг ўтиш босқичида «Ювентус»ни (умумий ҳисоб 7:5) мусобақадан чиқариб юборган эди. Мерсисайдликлар эса умумий босқич якунларига кўра 18 очко жамғарган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб, 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган эдилар.

Жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигасининг финал баҳси 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг