locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛ. «Бавария» чорак финалнинг дастлабки ўйинида «Реал»ни мағлуб этди

Томонлар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрел куни бўлиб ўтади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқичи доирасида Мадриднинг «Реал» ҳамда Мюнхеннинг «Бавария» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув якунига етди. Мадридда, «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинни англиялик ҳакам Майкл Оливер бошқариб борди. Учрашувнинг 41-дақиқасида Луис Диас ҳисобни очиб, мюнхенликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим стартда, аниқроғи 46-дақиқада, жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтган Харри Кейн орадаги фарқни иккитага оширди.

«Қаймоқранглилар»нинг жавоб голи 74-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан киритилди, бироқ бу мадридликларни мағлубиятдан қутқариб қолиш учун етарли бўлмади.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 15 апрел куни Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ушбу босқичга чиқиш йўлида 1/8 финалда «Манчестер Сити»ни умумий 5:1 ҳисобида доғда қолдирган эди. «Бавария» эса ўз навбатида Италиянинг «Аталанта» жамоасини икки ўйин натижасига кўра 10:2 ҳисобида таслим этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг