locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛ. «Бавария» «Аталанта»ни яна бир бор мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олди

Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи якунига етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида Германиянинг «Бавария» ва Италиянинг «Аталанта» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви якунланди. Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида мюнхенликлар ҳужумчиси Харри Кейн ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Кейн дубл қайд этиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. Орадан икки дақиқа ўтиб, ярим ҳимоячи Ленарт Карл «Аталанта» дарвозасига учинчи голни киритди. 70-дақиқада эса Луис Диас ҳисобни йирик кўринишга келтирди — 4:0. Меҳмонлар сафида Лазар Самаржич 85-дақиқада гол уриб, ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда ҳам «Бавария» 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, Германия гранди умумий 10:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди.

«Бавария» умумий босқич якунларига кўра 21 очко билан 2-ўринни эгаллаб, ушбу босқичга тўғридан-тўғри йўлланма олган эди. «Аталанта» эса плей-оффнинг ўтиш босқичида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини (умумий ҳисоб 4:3) мағлуб этиб, 1/8 финалга етиб келганди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг