locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЙЧЛ. «Барселона» аёллар жамоаси «Бавария»ни мағлуб этиб, финалга йўлланма олди

Ушбу босқичда каталонияликларга «Лион» рақиблик қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг яримфинал жавоб учрашуви якунланди. Барселонадаги «Спотифай Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «Барселона» ва «Бавария» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган учрашув каталонияликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ҳисобни 13-дақиқада «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси Салма Паральуэло очди. Меҳмонлар бунга 17-дақиқада Линда Далльманнинг голи билан жавоб қайтариб, мувозанатни тиклашди. Бироқ 22-дақиқада Алексия Путельяс «Барселона»ни яна олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида ҳужумчи Эва Пайор мезбонларнинг устунлигини оширган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Путельяс дублни расмийлаштирди. «Бавария»нинг иккинчи голига 71-дақиқада Пернилле Хардер муаллифлик қилди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. Шу тариқа, Испания клуби икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди. Аёллар ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалида «Барселона» «Лион» жамоасига қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг