locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Иброҳим Ҳассан: «Салоҳ МЛСга ўтса, Месси каби унутилади»

Миср миллий жамоаси директори Муҳаммад Салоҳга маслаҳат берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Миср терма жамоаси директори Иброҳим Ҳассан ҳужумчи Муҳаммад Салоҳга «Ливерпуль»ни тарк этганидан сўнг АҚШнинг МЛС лигасига ўтмасликни маслаҳат бермоқда.

«Мен Салоҳнинг Европада қолишини истардим. Унга «Пари Сен-Жермен», «Бавария» ва А Сериянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирётгани ҳақида эшитдим.

МЛСга ўтиш? Муҳаммад омма эътиборидан жуда узоқлашиб кетади. Бундай ҳолда, сиз Салоҳни худди мен ҳозир Мессини эслаганимдан яхшироқ эслай олмайсиз — мен ҳатто унинг ўйинларини кузатишга ҳам ҳаракат қилмаяпман.

Агар Салоҳда Европадан таклифлар бўлмаса, у ҳолда Саудия Арабистонига ўтиш яхши вариант бўлиши мумкин. Айниқса, ушбу лигада Криштиану Роналду каби машҳур номлар борлигини ҳисобга олса», — дейди Ҳассан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салоҳ жорий мавсум инглиз клубидаги сўнгги йили бўлишини эълон қилган эди. Мисрлик вингер 2017 йилдан буён Мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Салоҳ Англия чемпионатида жами 310 та ўйин ўтказиб, 189 та гол урди ва 92 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг