locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ибраима Конате Ламин Ямалнинг гапларига жавоб қайтарди: \"Ўйин тугагач, кимга яхши бўлганини кўрамиз\"

Франция ва Испания 14-июл куни ўзаро тўқнаш келади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Ибраима Конате испаниялик вингер Ламин Ямалнинг "Франция айнан Испаниядан қўрқиши керак" деган мазмундаги баёнотига муносабат билдирди. 27 ёшли франциялик футболчи барча саволларга майдонда жавоб берилишини таъкидлади. Жамоалар 14-июль куни Жаҳон чемпионати ярим финалида ўзаро тўқнаш келади.

— "У хоҳлаган гапини гапириши мумкин, биз эса ўйинга имкони борича энг яхши тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Ўйин якунлангач эса, якун ким учун ижобий бўлганини кўриб оламиз", — дея Конатенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Footmercato нашри.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11-июндан 19-июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтмоқда. Амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Улар 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган турнир финалида Франция терма жамоасини пенальтилар сериясида (3:3, пен. 4:2) мағлуб этган эдилар.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг