Ибраҳим Маза «Байер»нинг ёзги илк янги футболчисига айланди — шартнома 2030 йилгача
Расм: gettyimages.com Ибраҳим Маза
Жазоир терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ибраҳим Маза расман Леверкузеннинг «Байер» клуби аъзосига айланди. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 19 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2030 йил ёзигача амал қилади.
Жорий мавсумда Маза Германиянинг 2-бундеслигада «Герта» сафида 32 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол урди ва 5 голли узатма амалга оширди. ОАВ хабарига кўра, трансфер қиймати тахминан 12 миллион еврони ташкил қилган. Қишда у «Милан» ва «Порту» таклифларини рад этиб, Германияда қолишни маъқул кўрган.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо бошчилигидаги «Байер» Германиянинг амалдаги чемпиони саналади ва жорий мавсумда ҳам пешқадамлар қаторидан жой олган — жамоа 31 турдан сўнг 67 очко тўплаган.
Бакрадзе Иман
Редактор