Ибрагимович ва Аллегри ўртасида келишмовчилик юзага келган – манба
Таре аралашиб, уларни жисмонан ажратиб қўйишига тўғри келган.
ФОТО: Getty images
“Милан” бош мураббийлигидан бўшатилган Массимилиано Аллегри ва жамоанинг ҳозирги маслаҳатчиси Златан Ибрагимович ўртасидаги муносабатлар мураббий кетишидан олдин кескин нуқтага етган.
Oglobo Corriere della Sera хабарига кўра, ресторандаги жанжал пайтида деярли муштлашув билан якунланишига оз қолган.
Манбага кўра, воқеа “Милан” бош директори Жоржо Фурлани ва клуб спорт директори Игли Таре иштирокида содир бўлган.
Хабар қилинишича, айнан Таре аралашиб, уларни жисмонан ажратиб қўйишига тўғри келган.
Таъкидланишича, сўнгги ойларда Ибрагимович ва Аллегри ўртасидаги муносабатлар тактик схемалар борасидаги келишмовчиликлар туфайли кескинлашган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист