Ибаньес «Астон Вилла»га ўтишдан бош тортди
Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери хабар берди.
ФОТО: Getty images
«Астон Вилла» «Аль-Ахли» ҳимоячиси Рожер Ибаньесни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери хабар берди.
Бироқ бразилиялик ҳимоячи Англия клубига ўтишни рад этди. Ибаньес «Аль-Ахли» билан шартномасини қайта тузиш ва маошини оширишга қарор қилди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Рожер Ибаньес «Аль-Ахли» сафида жами 124 та учрашув ўтказган. Ушбу ўйинларда ҳимоячи 14 та гол урган ва 9 та голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист