locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ибаньес «Аль-Ахли» билан шартномасини узайтиради

Бразилиялик ҳимоячи 2023 йилда «Аль-Ахли» сафига қўшилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ибаньес «Аль-Ахли» билан шартномасини узайтиради
ФОТО: Getty images

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Рожер Ибаньес Саудия Арабистонининг «Аль-Ахли» клуби билан шартномасини узайтиришга яқин. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, томонлар янги меҳнат шартномасининг асосий шартларини келишиб олган. Янги битим 2030 йил ёзига қадар амал қилиши кутилмоқда.

Рожер Ибаньес Бразилия футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. У катталар футболида «Флуминенсе», «Аталанта», «Рома» ва бошқа клубларда тўп тепган.

Бразилиялик ҳимоячи 2023 йилда «Аль-Ахли» сафига қўшилган. Шундан буён у жамоа таркибида барча турнирларда 124 та учрашув ўтказиб, 14 та гол ва 9 та голли узатма қайд этган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Ибаньеснинг айни пайтдаги трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг