Иан Райт: «Арсенал» сўнгги дақиқаларда асабийлик ва хавотирга йўл қўймоқда»
«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Иан Райт Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида бўлиб ўтган «Челси»га қарши баҳсдан (2:1) сўнг жамоанинг жорий мавсумдаги асосий муаммосини тилга олди.
«Челси» майдонда бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳам яхши ўйин намоиш эта бошлади. Бу хавотирли ҳолат. «Арсенал» ўйинларнинг сўнгги паллаларида асабийлик ва хавотирга йўл қўймоқда. Ўзларини эркин ҳис қилишлари учун имкониятлардан эртароқ фойдаланишлари лозим.
Энди уларга шунчаки ғалаба керак, айниқса уй учрашувларида. Бу уларга улкан ишонч тақдим этмаслиги мумкин, бироқ барибир ғалаба ҳисобланади.
Иккинчи бўлимларда кўраётганимиздек, рақиблар «Арсенал»га қарши баҳсларда муваффақиятга эриша олишмоқда», — дея Райтнинг сўзларини келтиради Daily Mail.
Маълумот ўрнида, «Арсенал» 64 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Навбатдаги турда «канонирлар» 4 март куни сафарда «Брайтон» меҳмони бўлишади.