locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хвича Кварацхелия Грузия миллий терма жамоасининг янги сардори этиб тайинланди

«ПСЖ» ҳужумчиси сардорлик боғичида илк бор 26 март куни майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Хвича Кварацхелия Грузия миллий терма жамоасининг янги сардори этиб тайинланди. Бу ҳақда Грузия футбол федерациясининг расмий сайти хабар бермоқда.

Футболчи сардорлик боғичида илк бор 2026 йилнинг дастлабки ўйинида — Исроил терма жамоасига қарши баҳсда майдонга тушади. Ушбу учрашув пайшанба куни, 26 мартда бўлиб ўтади.

Грузия жамоаси мазкур халқаро танаффус давомида жами иккита ўйин ўтказади. Исроилдан ташқари, жамоага Литва терма жамоаси рақиблик қилади. Иккинчи баҳс якшанба куни, 29 мартга белгиланган.

Маълумот ўрнида, Хвича Кварацхелия ҳозирга қадар миллий терма жамоа сафида 47 та ўйин ўтказган. 25 ёшли вингер ҳисобида 20 та гол ва 10 та голли узатма мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг