locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хвича Кварацхелия Чемпионлар Лигасида Тиери Анрининг антирекордини такрорлади

«ПСЖ» плей-офф босқичининг дастлабки ўйинида «Монако»ни қийинчилик билан мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ»нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи доирасидаги «Монако»га қарши дастлабки баҳсда (3:2) ўзига хос антирекорд қайд этди.

Opta Sports хабарига кўра, Хвича ушбу учрашувда рақиб дарвозаси томон 8 марта зарба йўллади, бироқ уларнинг бирортаси аниқ чиқмади. Бу мусобақа тарихидаги энг ёмон кўрсаткичнинг такрорланишидир.

Аввалроқ афсонавий Тиери Анри ҳам икки бор шундай натижа қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль оқшомида ўтган «Монако» ва «ПСЖ» ўртасидаги учрашув парижликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида Дуэ (дубль) ва Ҳакими гол урган бўлса, «Монако» яримҳимоячиси Александр Головин 48-дақиқада майдондан четлатилди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг