locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хвича Кварацхелия «Арсенал»га ўтмоқчи эмас — манба

Аввалроқ лондонликлар грузиялик футболчига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«ПСЖ» қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия ёзги трансферлар ойнасида Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Англия клуби ҳужум чизиғини кучайтириш учун Грузия терма жамоаси аъзосини муносиб номзод сифатида кўраётган эди. Бироқ на «ПСЖ» раҳбарияти, на Кварацхелиянинг ўзи «тўпчилар»нинг таклифини қабул қилиш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Кварацхелия Париж клуби сафига 2025 йилнинг январ ойида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда 25 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, грузиялик иқтидор эгасининг бозор қиймати 90 миллион еврога тенг бўлган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг