Хусанов нега «Сити»да доимий ўйнамаяпти — шартномадаги пункт сабабчи
Расм: gettyimages.com
Абдукодир Хусановнинг «Манчестер Сити» таркибида узоқ вақтдан бери майдонга тушмаётганига Ўзбекистонда ғайриоддий сабаб очиқланди.
Манбаларга кўра, ўзбек ҳимоячиси қишки трансфер ойнасида ўтган Франциянинг «Ланс» клуби билан «Сити» ўртасидаги шартномада махсус банд мавжуд. Унга кўра, агар Хусанов бир мавсумда 10 тадан ортиқ ўйинда майдонга тушса, инглизлар «Ланс»га қўшимча равишда 5 миллион евро тўлашлари керак бўлади.
Қўшимча харажатларни олдини олиш мақсадида «Манчестер Сити» клуби унинг иштирокини 9 та ўйин билан чеклаган. Шунга қарамасдан, Хусанов бу ўйинларда ўзини кўрсата олди — бир гол урган.
Бакрадзе Иман
Редактор