Хусанов “Ман Сити”ни тарк этиб, “Ман Юнайтед”га ўтадими?
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусанов фаолиятини “Манчестер Юнайтед” жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Scout in Eurasia нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Хусанов жорий йил январ ойида “Манчестер Сити” сафига қўшилган эди, лекин шу вақтга қадар у жуда кам майдонга тушди. Жумладан, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида фақат битта учрашувда қатнашган.
Маълумотларга кўра, “Юнайтед” скаутлари вазиятни яқиндан кузатмоқда. 21 ёшли футболчи Марказий Осиёда энг истиқболли ҳимоячилардан бири сифатида баҳоланади. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 35 миллион еврога тенг.
Нашр скаути шундай деган:
«Мен Хусановни биринчи бўлиб кашф қилганман. Марказий Осиё футболчиларида катта салоҳият бор, деб ҳисоблайман».
Ҳимоячи “Сити” сафида дебют қилган бўлса-да, сўнгги уч ойда фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушган. Бу ҳолатдан “Юнайтед” фойдаланиши мумкин — трансфер ойнасида клуб томонидан расмий музокаралар бошланиши кутилмоқда.
“Манчестер Юнайтед”га ўтиш Хусанов учун катта босқич бўлиши мумкин. “Олд Траффорд” жамоаси Англиянинг энг совринли клубларидан бири: 13 марта АПЛ, 13 бор Англия кубоги ва 3 марта Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.
Бу трансфер орқали Хусанов ўзини Европа футболида тўлақонли намоён этиши мумкин.