locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хуршид Мухторов легионерга айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хуршид Мухторов легионерга айланди
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик ҳимоячи Хуршид Мухторов фаолиятини Индонезия чемпионатида давом эттиради.

31 ёшли футболчи «Персик Кедири» клуби билан келишувга эришди.

Тажрибали футболчи куни кеча янги жамоасига қўшилиш мақсадида Индонезияга учиб кетди.

Мухторов биринчи даврани Қозоғистоннинг «Турон» клубида ўтказиб, Премер-лига доирасида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Футболчи фаолияти давомида «Қўқон-1912», «Сўғдиёна», «Локомотив», ОКМК, «Насаф», «Навбаҳор», «Турон» ва «Нефтчи» жамоаларида тўп сурган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг