locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хумоюнмирзо Иминов: «Бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим»

Клуб матбуот хизмати Иминов билан суҳбатлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хумоюнмирзо Иминов: «Бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим»
Фото: Андижон ПФК

“Андижон”нинг янги мавсум учун амалга оширган яна бир трансферларидан бири Хумоюнмирзо Иминов бўлиб, 25 ёшли истеъдодли ярим ҳимоячи энди бор эътиборини “Бургутлар”нинг ғалабаларига қаратган.

Клуб матбуот хизмати Иминов билан суҳбатлашди.

- Хумоюнмирзо, "Андижон" клубига хуш келибсиз! Ушбу таклифни қабул қилишда ким билан маслаҳатлашдингиз?

- Авваламбор, Андижон мухлисларига ассалому алайкум. Таклифга келадиган бўлсам, дадам ва ака билан маслаҳатлашдим.

- Ростини айтинг, шундай таклиф бўлишини кутганмидингиз ва уни қандай қабул қилдингиз?

- Тўғрисини айтсам, таклиф бўлишини кутмагандим. Лекин бундай атмосферада ўйнашни ният қилгандим. Ушбу таклифдан хурсанд бўлдим.

- Биласиз, бу мавсумда жамоанинг мақсадлари ва режалари катта. Шунинг учун таркиб кучайтирилмоқда. Рақобат ҳам кучли бўлади. Ўзингизни кўрсатишга тайёрмисиз?

- Мен ҳам жамоага қўлдан келганча мақсад ва режаларни амалга ошириш йўлида ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Мен рақобатга тайёрман. Худо хоҳласа, албатта ўзимни яхши тарафлама кўрсатаман ва шу йўналишда ҳаракат қиламан.

- "Бургутлар" аъзоси бўлишингизни фаолиятингизда қандай босқич деб ўйлайсиз?

- Юқори деб ҳисоблайман. Худо хоҳласа, футболчи сифатида ўсишимга ёрдам беради, деб ўйлайман.

- Ўзингиз учун рақам танладингизми?

- 10 ва 11-рақамларни жуда ёқтираман. Шу рақамлардан бирини танлаган бўлардим.

- "Андижон"га ўтишингиз билан табриклаган дастлабки учта одам ким бўлди?

- Дадам, онам ва ака биринчи бўлиб табриклашди.

- Мухлислар учун нима дея оласиз?

- Мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан ҳамда жамоамизни яхши натижага эришишида ўз ҳиссамни қўшишга бор кучимни сарфлайман.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг